Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди
Бугун, 14 октябр кунидан Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 2021 йил 14-20 октябрь кунлари ўтказилади.
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади.
Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.
2021 йил 24 октябр куни Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтади. Сайловда республикадаги 5та партиядан президентликка номзодлар иштирок этиши тасдиқланди.
Ўзбекистон президенти сайлови бўйича президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланган.
Мавзуга оид
10:00 / 01.12.2025
Қирғизистондаги сайловлар: Жапаровга содиқ номзодлар деярли барча округда ғалаба қозонди
12:26 / 06.10.2025
ЕИ Гуржистондаги сайловларни танқид қилди
08:50 / 06.10.2025
Сурияда Асад ағдарилганидан кейин биринчи сайловлар бўлиб ўтди
08:30 / 06.10.2025