UzAuto Motors: компания Юқори Чирчиқ туманида ёшлар маркази қурилиши лойиҳасини якунига етказди
Бугун «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан қурилган ёшлар маркази базасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Astrum IT-академияси очилди.
Ультразамонавий мажмуа Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва АКТни ривожлантириш лойиҳалари доирасида «Ўзавтосаноат» ташаббуси билан амалга оширилди. Лойиҳа 3,5 гектар ҳудудда 8500 квадрат метр майдонга эга бинодан иборат комплекснинг концепцияси, дизайни ва қурилишини ўз ичига олган.
Энг янги техник талаблар асосида жиҳозланган ёшлар марказидан самарали фойдаланиш учун «Ўзавтосаноат» компанияси Ботир Орифжоновни жалб қилди (LeBazar, Paynet asoschisi, Khan Academy Uzbek раҳбари), унинг раҳбарлиги остида Astrum IT-академияси ташкил этилди.
«Мен ушбу лойиҳани амалга оширишда UzAuto'нинг қўллаб-қувватлашидан чин дилдан хурсандман. Компания дастлабки кунлардан бошлаб мавжуд ресурслардан тўғри фойдаланиш учун яхши суянчиққа айланди ва мен ишонаманки, бу бизнинг ёшлар ва ахборот технологияларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорлигимизнинг фақат бошланишидир», - деди Ботир Орифжонов.
Академиянинг уч қаватли биноси замонавий талабларга жавоб берувчи 1000 дан ортиқ кучли компьютерлар билан жиҳозланган. Дастур доирасида талабаларга дастурлашни ўргатиш, шунингдек, уларнинг бу йўналишда кейинги ишга жойлашиши ҳам назарда тутилган. Шундай қилиб, ўқитиш ва ишлаб чиқаришни бирлаштирган кластер ташкил этиш режалаштирилган. Талабаларнинг ютуқлари сунъий интеллект технологиялари ёрдамида баҳоланади.
UzAuto Motors компанияси Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024
UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди
14:49 / 13.09.2024
Lacetti'даги ёнғин сабаб UzAuto Motors ва унинг дилерига иш қўзғатилди
16:21 / 03.09.2024