Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия НАТОдаги доимий ваколатхонаси фаолиятини тўхтатишини маълум қилди
Октябр бошларида НАТО раҳбарияти Россиянинг ташкилотдаги миссиясини икки бараварга камайтиришга – саккиз нафар дипломатни чиқариб юбориш ва яна иккита ўринни қисқартиришга қарор қилганди.
Фото: Reuters
Россия НАТО ҳузуридаги доимий ваколатхонаси фаолиятини тўхтатади, деб маълум қилди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
«НАТО ҳаракатларига жавобан НАТО ҳузуридаги доимий ваколатхонамиз фаолиятини тўхтатамиз. Менимча, 1 ноябрдан», — деди Лавров.
«Иккинчидан, НАТОнинг Москвадаги ҳарбий миссияси фаолиятини тўхтатамиз, 1 ноябрдан унинг ходимлари аккредитацияси бекор қилинади. Учинчидан, НАТОнинг Москвадаги ахборот бюроси фаолияти тўхтатилади», — деди у.
Лавровнинг қайд этишича, НАТО халқаро котибияти Россиянинг жавоб чораларидан хабардор қилинган.
Октябр бошларида НАТО раҳбарияти Россиянинг ташкилотдаги миссиясини икки бараварга камайтиришга – саккиз нафар дипломатни чиқариб юбориш ва яна иккита ўринни қисқартиришга қарор қилганди.
Sky News телеканалининг маълумот беришича, бунга эҳтимолий душманларча фаолият сабаб бўлган.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026