НАСА 2022 йилда Ойга Artemis миссияси жўнатилишини маълум қилди
Artemis 1 миссияси доирасида Orion космик кемаси Ойга йўл олади ва бир неча ҳафта орбитада бўлади. Сўнгра кема Ерга қайтади.
Ойга Artemis 1 синов миссиясининг парвози 2022 йил 12 февралга мўлжалланган, деб хабар берди НАСА.
Миссия доирасида Space Launch System (SLS) ташувчи-ракетаси ва Orion космик кемаси парвози амалга оширилади, деб маълум қилди НАСА вакили Майк Сарафин.
Унинг сўзларига кўра, Orion кемаси парвози тўрт ҳафтадан олти ҳафтагача давом этади.
Жорий ҳафтада Orion кемаси Канаверал бурнидаги Кеннеди номли космик марказ вертикал йиғув цехида SLS ташувчи-ракетасига ўрнатилди.
Artemis 1 миссияси доирасида Orion космик кемаси Ойга йўл олади ва бир неча ҳафта орбитада бўлади. Сўнгра кема Ерга қайтади.
Artemis дастури 2020 йил сентябрда эълон қилинганди. Унинг асосий мақсади 2024 йилда ойга инсон қадами қўйилишини амалга ошириш, келажакда Ойни ўзлаштириш учун шароитлар яратишга тайёргарлик кўришдир.
Мавзуга оид
23:34 / 19.11.2024
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
17:44 / 08.11.2024
Хитой 2030 йилгача одамларни Ойга учиришини маълум қилди
23:34 / 18.10.2024