18:52 / 02.11.2021
9053

Абдумалик Ҳалоков Сербияда Ўзбекистон учун дастлабки медални нақд қилди

Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

Сербияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Абдумалик Ҳалоков чоракфинал жангини ўтказди.

-60 кг вазнли боксчимиз 1/4 финалдаги жангини россиялик Всеволод Шумковга қарши ўтказиб, муҳим ғалабага эришди. Натижада, у яримфиналга чиқиш билан бирга Ўзбекистон миллий жамоасининг турнирдаги дастлабки медалини нақд қилди. Вакилимиз яримфинал баҳсини 4 ноябрь куни ўтказади.

Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

Абдумалик Ҳалоков аввалги босқичларда македониялик Жасин Ляма ҳамда словениялик Тадей Чернога устидан ғалаба қозонганди.

2 ноябрь кунги жангларда яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади:

  • -75 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Випарон Жонгжохо (Таиланд) (19:15 дан сўнг)
  • +92 кг: Лазизбек Мулложонов - Давид Чалоян (Арманистон) (20:15 дан сўнг)
  • -63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Энди Круз (Куба) (22:55 дан сўнг)
  • -92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Льюис Уильямс (Англия) (00:40 дан сўнг).
Top