2021 йил бошида мутахассислар йил давомида ёшлар дуч келадиган 5 асосий муаммони прогноз қилишди. Йил тугамоқда, сизда 2021 йил давомида қандай муаммолар юзага келди? Мақолани ўқинг ва изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.

Таълим ва иш билан боғлиқ муаммолар

The Young Men's Christian Association томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ёшларнинг 44 фоизи ўқиши ва имтиҳонлари ҳақида қайғуради. Бундан ташқари, таълим ёшлар ҳаётининг рақобатга бой соҳасига айланди. Академик стандартлар ҳар қачонгидан ҳам юқори, чунки ҳар йили кўпроқ одамлар ўқишни давом эттириши кутилмоқда. Ўқишдаги ютуқлари билан бир қаторда, талабалар ўзларининг дарсдан ташқари машғулотларни (дейлик, иш, амалиётда) ўз зиммаларига олган ҳолда ҳар томонлама ривожланган инсонлар эканлигини исботлашлари керак.

Фото znaewo.ru

Ёшлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ юқори даражадаги академик малакага интилаётган бўлса-да, улар меҳнатга тайёр эмас, деган фикрлар мавжуд. Бундан ташқари, уларга катталарга қараганда камроқ ҳақ тўланади. Хусусан, ҳозирги пандемия шароитида ўқишни битиришга тайёрланаётган кўплаб ёшлар шогирдлик, стажировка ва умуман, ишга жойлашиш борасида қандай имкониятлар мавжудлиги борасида ноаниқликларга дуч келишмоқда.

Бу молиявий беқарорлик қўрқувининг кучайишига олиб келади. Университетлар ва уй-жой нархи ошгани сайин, ёшлар ўз келажаги учун режаларни осонгина туза олмайди. Кўпгина ёшлар мактаб ёки университетдан кейин уйда қолишга мажбур бўлади.

 

Руҳий саломатлик муаммолари

Биз ҳозир руҳий саломатлик инқирозидамиз. Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёшлар руҳий саломатлик муаммоларини бошдан кечирмоқда. Бу улар ҳаётининг барча соҳаларига таъсир қилиши мумкин: уй, мактаб, дўстлик ва муносабатлар. Ҳали ҳам руҳий саломатлик ҳақида стигма мавжуд ва ёшлар қўллаб-қувватлаш учун қаерга мурожаат қилишларини тушунишлари муҳим.

Фото: orenfoms.ru

The NHS (Буюк Британиядаги саломатлик веб-сайтларидан бири) томонидан эълон қилинган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, 19 ёшгача бўлганларда руҳий касалликлар кўпаймоқда.