Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда шифохона ходимлари тиббиёт бирлашмаси ҳовлисини тозалашда ишлатилгани айтилди
Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида шифохона ходимлари туман тиббиёт бирлашмаси ҳовлисини тозалашда ишлатилгани айтилган хабарлар тарқалди. Меҳнат вазирлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Яккабоғ туманида шифохона ходимлари туман тиббиёт бирлашмаси ҳовлисини тозалашда ишлатилгани айтилган хабарлар бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспексияси томонидан ўрганиш ўтказилган.
«Ўрганиш давомида Давлат меҳнат инспексияси вакиллари Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмаси ходимларидан тушунтириш хатлари олганда, ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар хабарга алоқадор эмаслиги ҳамда ходимларни ободонлаштириш ишларига жалб қилиш бўйича раҳбарият томонидан топшириқ бўлмаганлигини баён қилишди. Юқоридагиларга мувофиқ, постда кўрсатиб ўтилган важлар ўз тасдиғини топмади», дейилади муносабатда
Қайд этилишича, иш берувчиларга Меҳнат кодексининг 7 ва 157-моддаси талабларига риоя этиш юзасидан тегишли кўрсатма ҳамда тушунтиришлар берилган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:02 / 05.06.2026
Мактаб ва шифохоналарда энергия тежамкор лойиҳалар амалга оширилади
19:37 / 04.06.2026