Ичкарида ҳақиқий ҳайвон гўштидан олинган кичик бўлаклардан мол, парранда ва денгиз маҳсулотларининг йирик гўшт бўлакларини етиштира оладиган қурилма мавжуд.

Бунда ҳеч бир тирик мавжудот озор чекмайди. “Пробиркада етиштирилган гўшт” таъми ва озуқавий хусусиятларига кўра табиий маҳсулотлардан қолишмайди. Компания вакиллари ишлаб чиқариш ҳажмини истаган одам оддий дўконлардан ҳам сунъий гўшт харид қилиш имкониятига бўладиган даражага олиб чиқишмоқчи.

Upside Foods’нинг сунъий гўштидан тайёрланган бургер

Сунъий гўшт етиштириш бўйича илк завод

Food Business News нашри маълумотларига кўра, сунъий гўшт етиштирувчи завод Калифорниянинг Эмеривилл шаҳрида очилган. Бу кичик аҳоли яшаш пункти бўлиб, у ерда 2010 йилги ҳисоб-китоблар бўйича қарийб 10 минг киши яшайди. Завод Engineering, Production, and Innovation Center (EPIC) деб номланади. У маҳаллий аҳолини кўплаб ишчи ўринлари била таъминлай олмайди. Компания тўлиқ қувватда ишлаганида ҳам унга бор-йўғи 50 нафар ходим керак бўлади, холос. Улар гўшт ишлаб чиқариш, қурилмани техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини синчковлик билан текшириш билан шуғулланади. Сифатни таъминлаш хизмати ишчилари учун офис хоналари ажратилган.

Upside Foods заводи ходими қурилмаларни кўздан кечирмоқда

Сунъий гўшт қандай ишлаб чиқарилади?

Завод ичкарисида Upside Foods буюртмасига кўра махсус ишланган қурилма ўрнатилган. Гап жониворлардан олинган ҳужайралар озуқавий муҳитда кўпаядиган биореакторлар ҳақида кетмоқда. Бироқ ҳужайралар нафақат миқдор жиҳатидан кўпайиши, балки уларни гўштнинг маълум бир тузилишига кўра йиғилиши ҳам керак. Компания бунга қандай йўл билан эришаётгани номаълум.

Upside Foods заводи ичидаги қурилмалар