Жаҳон | 08:18 / 02.12.2020
17637
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда дунёда биринчи бўлиб сунъий гўшт сотишга рухсат берилди

Фото: Shutterstock

Сингапур ҳукумати дунёда биринчи бўлиб лаборатория шароитида ишлаб чиқилган сунъий гўштни сотишга рухсат берди. Сунъий гўшт сотиш билан АҚШ компанияси шуғулланади.  

“Келиб тушган таклифлар ва уларнинг хавфсизлигини баҳолаб, АҚШнинг Eat Just компаниясига сунъий товуқ гўштини сотишга рухсат беришга қарор қилинди”, деб айтилган Сингапурнинг Озиқ-овқат агентлигида.

Агентлик раҳбари Тан Ли Кимнинг таъкидлашича, сунъий гўштнинг хавфсизлиги баҳоланиши давом эттирилади, мутахассислар билан маслаҳатлашувлар ўтказилади ҳамда янги маҳсулотлар бозорда пайдо бўлганда кузатиб борилади. 

Eat Just вакилларининг маълум қилишича, лаборатория шароитларида олинган гўшт микробларни сақлаш борасида табиий гўштга нисбатан анча тоза ҳисобланади. 

“Таҳлиллар, шунингдек, бундай гўштларда оқсил, турли аминокислоталар, фойдали ёғ ва минераллар кўплигини кўрсатди”, деб таъкидлаб ўтилган компанияда.

Сингапурда сотувга чиқариладиган биринчи сунъий гўшт маҳсулоти наггетслар бўлади.

Мавзуга оид