Фотоколлаж: Kun.uz 

Kun.uz очиқ манбалар асосида Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ҳамда ижро ҳокимиятининг маҳаллий бўғини раҳбарлари ҳисобланган вилоят ҳокимларининг ёшларини таҳлил қилди.

Бугунги кунга келиб, Вазирлар Маҳкамаси таркиби жуда катта бўлиб кетгани туфайли биз фақат ҳукуматнинг энг юқори бўғини раҳбарлари ёшига оид маълумотларни тўпладик. Қуйидаги жадвалда бош вазир ва унинг ўринбосарлари, барча 24 нафар вазир ҳамда 10та қўмита раҳбарларининг ёш таҳлили берилган.

Таҳлилларга кўра, ҳукумат аъзолари орасида ўрта ёшли кадрлар сони анча кўпайгани сезилиб турибди. Лекин шу билан бирга анча ёши катта – 60-70 ёш ва ундан юқори ёшдаги раҳбарлар ҳали ҳам лавозим курсисида қолаётганини кўриш мумкин.

Хусусан, Ўзбекистон ташқи сиёсатида энг кўзга кўринган дипломат, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 74 ёшга тўлган. Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчиси (бир вақтнинг ўзида президентнинг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси) Турсунхон Худойбергенов эса 70 ёшга тўлган.

Абдулазиз Комилов ва Турсунхон Худойбергенов

Бундан ташқари, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин (63 ёш), Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев (65 ёш), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар қўмитаси раиси Рустам Қурбонов (67 ёш) ҳам аллақачон 60 ёшдан ошган. Бош вазир Абдулла Арипов ва ички ишлар