Ўзбекистон | 16:51 / 17.11.2021
5641
2 дақиқада ўқилади

2022 йил охиригача Ўзбекистон ташқи қарзи 30,4 млрд долларга етиши прогноз қилинмоқда – Молия вазирлиги

2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Хитойдан 4,2 млрд доллар, Япониядан 2,8 млрд доллар, Жанубий Кореядан 1 млрд доллар ва Франциядан 600 млн доллар ташқи қарзи мавжуд.

Фото: Paul Yeung / Bloomberg

2022 йил охиригача давлат қарзи 33,5 млрд долларга етиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан тақдим қилинган ва 2022 йил учун мўлжалланган бюджетномада келтириб ўтилган.

Шундан 23,5 млрд доллар Ўзбекистон номидан жалб қилинган, 6,9 млрд доллар Ўзбекистон кафолатлаган ташқи қарз, 3,1 млрд доллар эса давлат ички қарзи ҳисобланади.

2022 йилда давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш (асосий қарз ва фоиз) харажатлари 1,9 млрд доллар миқдорида, жумладан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 0,7 млрд доллар маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Осиё тараққиёт банкидан 5 млрд доллар, Хитойдан 4,2 млрд доллар, Жаҳон банкидан 3,8 млрд доллар, Япониядан 2,8 млрд доллар, халқаро инвесторлардан 1,7 млрд доллар, Жанубий Кореядан 1 млрд доллар, Ислом тараққиёт банкидан 900 млн доллар, Франциядан 600 млн доллар ва бошқа халқаро молиявий ташкилотлардан 1,8 млрд доллар ташқи қарзи мавжуд.

Маълумот учун, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи миқдорларини қонуний чегаралаш амалиёти йўлга қўйилганди:

  • 2020 йил учун давлат ташқи қарзини жалб этиш бўйича шартномаларнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд доллар;
  • 2021 йил учун давлат қарзининг хавфсиз даражаси (ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60 фоиз) ва давлат ташқи ва ички қарзини жалб қилиш бўйича йиллик лимитлар (5,5 млрд доллар, шундан давлат ички қарзи – 5 трлн сўм) миқдорида белгиланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда