Тадбирни СамДТИ ректори, профессор Жасур Ризаев очиб берди ва талабаларни ушбу форум билан табриклади.



"Форумдан мақсад тиббиётнинг фундаментал ва амалий фанлари бўйича талабаларнинг билим даражасини ошириш, назарий билимларни амалиётда қўллаш, тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларини жаҳон ва миллий тиббиёт меросига жалб қилишдир.
Мазкур форум институтимиз талабалари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда SamMI Union ассоциациясининг ташаббуси билан ташкил қилинмоқда. Институтимизга республикадаги еттита олий таълим муассасасидан талабалар ташриф буюрди. Икки кун давом этадиган талабалар форуми ўйлайманки, қизиқ ва самарали ўтади. Форум илмий ҳамда таълим йўналишларида, шунингдек, баҳс-мунозара ва интеллектуал ўйинлар тарзида ташкил қилинмоқда. Талабалар бугунги имкониятдан фойдаланиб, ўзлари таҳсил олаётган олий ўқув юртларида амалга оширилаётган илмий изланишлар, ишланмаларини кенг жамоатчилик олдида тақдимот қилади. Бир сўз билан айтганда, бу форум талаба-ёшлар ўз қобилиятини юзага чиқаришлари учун фойдали бир майдон бўлиб хизмат қилади”, деди СамДТИ ректори Жасур Ризаев.



Форумнинг биринчи кунида лойиҳа ва роликлар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу кўрсатилган лойиҳалар тиббиёт ва тиббий таълим даражасини оширишга ҳисса қўшиши билан бир қаторда келажакда уни тарғиб қилиш учун энг яхши лойиҳага СамДТИ ректори томонидан мукофот пуллари тақдим қилинди.





















