Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳовлисида оқ либосдаги тиббиёт ходимларининг ўт чопаётгани ҳақида суратли хабарлар тарқалди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан суриштирув олиб борилган. Унда аниқланишича, суратларда тумандаги 2-туғуруқ бўлими орастабонлари бўлим ҳовлисини ўтдан тозалаётгани акс эттирилган.

Қайд этилишича, туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан уларга бу борада ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

«Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг буйруғига асосан Меҳнат кодексининг тегишли моддаси бўйича мазкур вазиятда камчиликларга йўл қўйган туғуруқ бўлими бошлиғи Ш.Эшмўминов, бош доя М.Сафарова, тиббиёт бирлашмаси хўжалик бекаси С.Туропова, 2-туғуруқ бўлими хўжалик бекаси С.Саяховага нисбатан интизомий жазолар қўлланди», дейилади муносабатда.

Қашқадарёда шифохона ходимлари тиббиёт бирлашмаси ҳовлисини тозалашда ишлатилгани айтилди

Қашқадарёда мажбурий меҳнатга йўл қўйган бош шифокорга чора кўрилди