Samsumg расмий дўконининг очилиши улкан шоу-байрамга айланиб кетди.

Болажонлар учун махсус танловлар ўтказилиб, ғолиблар компания томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Очилиш маросимига йиғилган ёшлар ўртасида ҳам турли танловлар ўтказилди. Зукколик, санъат ва рақсда ўз иқтидорларини намоён қилган ёшларга компания томонидан ишлаб чиқарилган Smart Tag, Galaxy Watch, Galaxy Tab A8, Buds Live, Galaxy Watch Active2 каби гаджетлар совға сифатида топширилди.

Қувноқ шоудан сўнг тадбирнинг тантанали қисми бўлиб ўтди. Radius дўконлари тармоғи директори Эъзоз Ҳайдаров сўзга чиқиб, йиғилганларга расмий дўкон ҳақида батафсил маълумот берди. Сўнгра тасмалар қирқилиб, Samsung расмий дўкони ўз эшикларини очди ва меҳмонлар дўконга таклиф қилинди.

Дўконда йиғилганлар эътиборига компания томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилмаларнинг кенг ассортименти тақдим этилди.

Энди пойтахт аҳли ва меҳмонлари Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилмаларни биринчи қўлдан, ҳамёнбоп нархларда ва расмий кафолатга эга бўлган ҳолда харид қилишлари мумкин.

Дўкон «Самарқанд Дарвоза» савдо-кўнгилочар мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган бўлиб, дўконда смартфонлар, планшетлар, қулоқчинлар, сўнгги моделдаги ақлли соатлар сотилади. Гаджетларни нақд ва нақдсиз кўринишда, шунингдек, муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин.













