Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳқон хўжаликлари учун ўқув курслари ташкил этилади
Президент “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи тузилди ва унинг таркиби тасдиқланди.
Кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик йўналишларида, шунингдек, очиқ электрон танловда иштирок этиш бўйича малакали тренер-консультантларни тайёрлаб, улар ёрдамида деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Республика ишчи гуруҳи Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
- йигирма кун муддатда ҳар бир ҳудуд учун камида 10 нафардан малакали тренер-консультантларни тайёрлаш бўйича дастур ва уларни танлаб олишга доир талабларни ишлаб чиқади;
- бир ой муддатда деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқади ва ҳар бир туманда режа-график асосида ушбу ўқув курсларининг ташкил этилишини таъминлайди;
- қишлоқ хўжалигидаги янги илмий ёндашувлар, мавжуд халқаро тажриба ва деҳқон хўжаликларининг фаолиятини ўрганиш натижасида аниқланаётган масалаларни инобатга олган ҳолда, уларга яқиндан, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали доимий тарзда маслаҳат бериб бориш тизимини йўлга қўяди.
Президентнинг “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари Интенсив боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари деб қайта номланди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026