Маълум қилинишича, жорий йил 16 ноябрь куни Қашқадарё вилоят ДХХ ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда Чироқчи тумани “Умакай” йўл-патрул хизмати масканида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Сурхондарё — Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Cobalt машинаси ҳайдовчиси ходимларда шубҳа уйғотган. Машина тўхтатилибб текширишганида, унинг салонидан салкам 100 грамм “опий” гиёҳванд моддаси топилган.
Дастлаб суриштирувда ҳайдовчи қорадорини чойга қўшиб ичишини, чекишни билмаслигини айтган. Аммо нега яширинча олиб кетаётганига изоҳ бера олмаган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув олиб борилмоқда.











