Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Палмейрас» юлдузли таркибга эга «Фламенго»ни мағлуб этиб, қаторасига 2-бор Либертадорес Кубогида ғолиб бўлди
Уругвай пойтахти Монтевидеода ўтган Либертадорес Кубоги финалида Бразилиянинг икки жамоаси тўқнаш келди.
Амалдаги чемпион «Палмейрас» турнирнинг 2019 йилги ғолиби, юлдузли таркибга эга «Фламенго» билан баҳс юритиб, қўшимча бўлимда ғалабани илиб кетди.
Асосий вақтда Рафаэль Вейганинг тезкор голига иккинчи бўлимда Габриэл Барбоза жавоб берди. 95-дақиқада эса Андрес Перейранинг хатосидан сўнг Дейверсон ғалаба тўпини киритди.
Шу тариқа «Палмейрас» ўз тарихида 3-бор, қаторасига 2-марта қитъа чемпионига айланди.
Либертадорес Кубоги. Финал
Палймерас — Фламенго 2:1
27 ноябрь. Монтевидео. «Сентенарио»
Голлар: Вейга (5), Дейверсон (95) — Габриэл (72).
Палмейрас — Вевертон, Майке (Габриэл Менино, 108), Гомес, Густаво Гомес, Луан, Хоакин Пикерес (Фелипе Мело, 113), Данило (Патрик Керрейро, 70), Зе Рафаэл (Данило, 82), Дуду (Рибейро Силва, 77), Рафаэл Вейга (Дейверсон, 91), Густаво Скарпа, Рони.
Фламенго — Диего Алвес, Муарисио Исла (Матеузиньо, 79), Родриго Кайо, Давид Луис, Филипе Луис (Рене, 32), Андрес Перейра (Педро, 111), Виллиан Арао, Эвертон Рибейро (Микаэл Дельгадо, 63), Жоржиан де Арраскаэта (Витиньо, 111), Бруно Энрике (Кенеди, 91), Габриэл Барбоза.
Огоҳлантиришлар: Кайо (65), Пикерес (67), Гомес (74), де Арраскаэта (78), Мело (120+1).