Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ЙПХ ходимига пора сифатида 1000 доллар ва 4 дона телевизор таклиф қилган ҳайдовчи ушланди
Наманганда чора кўрилмаслиги учун ЙПХ ходимига пора тариқасида 1000 доллар ва 4 дона телевизор таклиф қилган қоидабузар ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 декабрь куни соат 08:00 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган «Наманган» мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан маскандан ҳаракатланиб ўтаётган Cobalt тўхтатилган. Текширув давомида автомобилда 16 дона тегишли ҳужжатларсиз телевизорлар олиб кетилаётгани маълум бўлган ва баённома орқали туман ИИБга олиб келинган.
Ҳайдовчи ҳолат юзасидан тегишли чора кўрилмаслиги учун ЙПХ ходимига 1000 доллар пул ва 4 дона телевизор беришни таклиф қилган. ЙПХО командири ўринбосари мазкур ҳолат бўйича вилоят ИИБ бошлиғига билдирги орқали пора таклиф қилаётган фуқарога қонуний чора кўрилишини сўраган.
Билдирги асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, Поп тумани ИИБ маъмурий биноси ёнида ҳайдовчи, Х.С. (1992 йилда туғилган) ЙПХ ходимига 900 долларни пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:36 / 19.02.2026
Наманганда икки “Дамас” тўқнашди: 1 киши ҳалок бўлди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
15:07 / 27.01.2026