Жаҳон | 14:41 / 06.12.2021
6090
1 дақиқада ўқилади

Олимлар коронавирусга қарши резинка сақич ишлаб чиқди

Резинка сақич сўлакдаги вирусларни йўқ қилиш имкониятини беради

Фото: AP

Пенсильвания университети олимлари коронавирус тарқалишини чеклашга ёрдам берадиган резинка сақич ишлаб чиқди.

Ишланма муаллифларидан бири Генри Дэниеллнинг сўзларига кўра, вирус сўлакда кўпаяди.

«Зарарланган одам аксирганда, йўталганда ёки гапирганда вирус зарралари ташқарига чиқади ва бошқаларга ўтиши мумкин. Резинка сақич сўлакдаги вирусларни йўқ қилиш имкониятини беради – бу билан касаллик тарқалишининг олди олинади», — деди у.

Коронавирус юқтирган беморларнинг сўлакларидан олинган намуналар сақич вирус даражасини камайтиришини кўрсатди.

Тадқиқотчилар резинка сақичнинг клиник синовлардан ўтказилишига эришмоқчи.

Мавзуга оид