Ўзбекистон | 16:19 / 15.12.2021
5997
2 дақиқада ўқилади

«Asaxiy Books» ўз талқинига кўра йил бестселлерларини эълон қилди

Лойиҳа раҳбари Фируз Аллаевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, якунланаётган 2021 йилда Жавлон Жовлиевнинг «Қўрқма» романи ўқувчилар орасида бозори энг чаққон асар бўлган.

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда жаҳон бестселлер китобларининг ўзбек тилига таржимаси ва онлайн китоблар сотуви билан шуғулланувчи «Asaxiy Books» лойиҳаси 2021 йил учун ўз талқинига кўра «Йил бестселлерлари» рейтингини эьлон қилди. Унга кўра, якунланаётган йилда энг кўп сотилган китоблар йигирматалиги қуйидагича кўриниш олган:

1. Жавлон Жовлиев: «Қўрқма» 

2. Кэл Ньюпорт: «Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари» 

3. Марк Мэнсон: «Бепарволикнинг нозик санъати»

4. Малкольм Гладуэлл: «Зукколар ва ландавурлар»

5. Уолтер Айзексон: «Стив Жобс»

6. Лариса Буракова: «Грузия муваффақиятга қандай эришди»

7. Брайан Трейси: «Самарадорликнинг 21 йўли»

8. Жорж Оруэлл: «Молхона»

9. Стивен Р. Кови: «Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси»

10. Дэниел Киз: «Элжернонга аталган гуллар»

11. Жорж Оруэлл: «1984»

12. Ҳенри Форд: «Менинг ҳаётим» 

13. Рамита Наваи: «Ёлғонлар шаҳри»

14. Жон Г. Миллер: «COC! Савол ортидаги савол»

15. Павел Аннеков: «Миллион долларлик хатолар»

16. Дэн Браун: «Ибтидо»

17. Йона Бергер: «Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади»

18. Пауло Коэльо: «Алиф»

19. Мич Элбом: «Моррининг сешанба дарслари»

20. Олдос Ҳаксли: «Ажиб янги дунё».

Мавзуга оид