15:30 / 27.12.2021
3356

Энди Ipak Yo‘li Mobile мобил иловасида «Золотая Корона» орқали пул ўтказмаларини жўнатиш мумкин

Фото: Ипак Йўли банки

Ўзбекистонда ҳали бунақаси бўлмаган! Фақат «Ипак Йўли» банки ва унинг Ipak Yo‘li Mobile мобил иловаси ёрдамида сиз «Золотая Корона» орқали нафақат пул ўтказмаларини онлайн қабул қилишингиз, балки жўнатишингиз ҳам мумкин.

Оила аъзоларингиз ва яқинларингизни исталган валютадаги ёқимли ўтказма билан хурсанд қилиш имконияти мавжуд – пулларни сўм ва валюта карталари орқали юборинг. Хизмат идентификациядан ўтган барча фойдаланувчилар учун мавжуд ва ундан ҳатто тун ярмида ҳам фойдаланиш мумкин – пул ўтказмалари 24/7 режимида қайта ишланади.

Пул жўнатиш жараёни шунчалик соддаки, уни ҳар ким уддалай олади. Ipak Yo‘li Mobile иловасида «Ўтказмалар» бўлимини, ундан эса «Золотая корона» бандини топинг. Қабул қилувчи маълумотларини киритиб, тўғрилигини текширинг. Тайёр! Қисқа вақт ичида адресатингиз унинг номига пул келгани ҳақида билдириш хабарини олади.

«Ипак Йўли» банки билан сиз ҳар доим қадрдонларингизга ғамхўрлик қила оласиз. Ipak Yo‘li Mobile’да «Золотая Корона» пул ўтказмаларини тез, қулай, хавфсиз амалга оширинг ва уларни исталган пайтда онлайн режимида кузатиб боринг!

Сизни қизиқтирган барча саволлар бўйича қисқа 1296 рақами орқали кун-у тун ишлайдиган Алоқа марказимизга мурожаат қилишингиз мумкин.

«Ипак Йўли» банкининг Телеграм-каналига обуна бўлинг ва янгиликлардан биринчи бўлиб хабар топинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top