Kun.uz ушбу масала борасида кичик журналистик суриштирув ўтказди.
Хорижий тил ўқитувчиларига нега пул берилмоқда?
2021 йил 20 майда президентнинг «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.
Мазкур қарорда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига давлат бюджетидан замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 млн сўмдан маблағлар ажратиш кўзда тутилган. Тавсия этиладиган (айнан тавсия этиладиган, мажбурланадиган эмас! — таҳр.) дарслик ва ўқув қўлланмаларининг рўйхати ҳамда уларни сотиб олганлик тўғрисида ҳисобот шакли Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан белгиланиши кўрсатилган.
Ушбу масала, яъни чет тили ўқитувчиларига 1 млн сўмдан пул ажратиш жараёнида коррупция ҳолатларининг олдини олиш юзасидан Халқ таълими вазирлиги расмий баёнот берди. Унда таъкидланишича, хорижий тил ўқитувчилари замонавий адабиётларни харид қилиш учун ажратилаётган 1 млн сўм пул маблағини ўзлари истаган адабиётга сарфлайдилар ва у ўқитувчининг шахсий мулки ҳисобланади.
«Халқ таълими ҳудудий бўлимларига 2021 йил якунига қадар ҳар бир чет тили ўқитувчисининг шахсий пластик картасига 1 млн сўмдан маблағ тушириб берилиши ҳақида кўрсатма берилган. Шунингдек, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 16 ноябрдаги қўшма қарорига кўра, чет тиллари фани ўқитувчилари замонавий адабиётларни ҳар йилнинг 1 августига қадар харид қилиши белгиланган бўлиб, 2021 йил якунига қадар ушбу адабиётларни харид қилиб, савдо чекини тақдим этиш талаби нотўғри эканлигини таъкидлаймиз», дейилади вазирлик баёнотида.
Карманга ҳам, Карманага ҳам нақди ярашаркан
Аммо Кармана тумани ХТБ 1 млн сўм маблағни негадир вазирлик баёнотида таъкидлангани каби ўқитувчиларнинг шахсий пластик картасига тушириб бермасдан, нақд кўринишда беришни «маъқул кўрди». Бунинг сабаби эса кейинроқ ойдинлашди.
27 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Кармана тумани ХТБнинг хорижий тиллар методисти Нафосат Эргашевага тегишли эканлиги айтилган аудиоёзув















