BTS бош офисида компания асосчиси Беҳзод Жалолов компания тарихи, унинг пайдо бўлишига сабаб бўлган бош омиллар ҳақида сўзлаб берди.
«BTS компаниясига 2009 йил февраль ойида асос солинган. Ўша пайтлари бошқа бизнес турлари билан шуғулланганман ва кўпчилик қатори вилоятлар ўртасидаги ҳужжат алмашишда муаммога дуч келардим. Тошкентдан Бухорога ёки Самарқандга товарлар, ҳужжатлар жўнатиш учун «питак»ка борилар ва маршрут бўйича қатновчилар орқали бериб юбориларди. Бундай вазиятда почтамиз ўз манзилига етмай қолиши, транспорт йўлда бузилиб қолиши одатий ҳол эди.
Шу каби муаммоларни ҳал қилиш учун чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда Бухоро-Тошкент Service (BTS) хизмат турини яратдик. BTS номининг келиб чиқиш тарихи Бухоро-Тошкент Service билан боғлиқ бўлса-да, уни кейинчалик Best Trance Solution’га алмаштирганмиз», – дейди у.

«Business Class» лойиҳасининг кульминацион нуқтаси – бу рақамлар ва нархлар экани кузатувчиларимиз учун яхши таниш. Шу боис, хизмат кўрсатиш нархлари, маошлар ва рақамлар ҳақидаги саволларга жавоб олдик.
Жараён давомида call-марказдаги қайноқ ҳолатни жонли кузатдик ва операторлар иши стрессли вазиятларга бой эканлигига гувоҳ бўлдик. Айнан шу стрессли ҳолатларни камайтириш учун ходимлар 1 кун ишлаб, 1 кун дам олиши таъминлаб берилган.




Буюртмага зарар етса, компания харажатларни қоплаб берадими?
Буюртмага зарар етса, BTS харажатларни қоплаб бериш-бермаслигига қизиқдик. Буюртма нархи олдиндан айтиб ўтилмаган бўлса компания етказиб беришга сарфланган маблағнинг 2 бараварини, буюртма нархи олдиндан айтилган тақдирда эса харажатлар тўлиқ қоплаб берилиши маълум бўлди.















