Ўзбекистон | 17:32 / 18.01.2022
5272
2 дақиқада ўқилади

Байрамга 250 миллион, таъмирлашга 200 миллион сўм - Асака тумани ҳокими 2 млрд сўмга яқин пулни ишлатишга имзо қўйди

Андижон вилояти Асака тумани ҳокимлиги томонидан ажратилган пулларнинг энг кўп қисми Ободонлаштириш бошқармасига ажратилган.

Асака туман ҳокими Мансурбек Алихоновнинг 18 январь кунги 4-1-17-F/22-сонли фармойиши билан ажратилган пулларнинг аксарияти туман ҳокимлиги қошидаги ташкилотлар моддий-техник базасини ривожлантириш ва ободонлаштириш ишларига йўналтирилган.

Фармойишнинг тегишли иловасидаги сметага мувофиқ, секторларни таъмирлаш ва жиҳозлаш харажатлари учун 220 миллион, туман ҳокимлиги биноси таъмири учун 200 миллион сўм ажратилган.

Ободонлаштириш бошқармасининг ўзига 900 миллион сўм – ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, тунги ёритиш чироқларини сотиб олиш, янги йил тадбири арчаси ва кўчаларни безатиш харажатлари учун ажратилган.

Қизиқ жиҳати, молия бўлимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 257 миллион сўм ажратилган бўлса, маҳалла ва оила бўлимига худди шу ишлар учун 120 миллион сўм ажратилган.

Шунингдек, туман ҳокимлиги биноси ва секторлар жойлашган бинолар таъмирлашга муҳтож эмас. 

Асака тумани ҳокими Мансурбек Алихонов доимий равишда жамоатчилик муҳокамаси марказида юради. Аввалроқ ҳокимнинг фуқаролар билан менсимаслик оҳангида, қўлини чўнтагига солган ҳолда гаплашгани акс этган видео тарқалган ва ортидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати ходими жазоланганди.

Мавзуга оид