«2022 йил 24 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 216186 (+1123) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 43 нафари Андижон вилоятида,
- 60 нафари Бухоро вилоятида,
- 31 нафари Жиззах вилоятида,
- 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 21 нафари Навоий вилоятида,
- 51 нафари Наманган вилоятида,
- 39 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 37 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 173 нафари Фарғона вилоятида,
- 35 нафари Хоразм вилоятида,
- 115 нафари Тошкент вилоятида,
- 414 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 15 нафар,
- Андижон вилоятида 70 нафар,
- Бухоро вилоятида 87 нафар,
- Жиззах вилоятида 94 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 35 нафар,
- Навоий вилоятида 54 нафар,
- Наманган вилоятида 85 нафар,
- Самарқанд вилоятида 41 нафар,
- Сирдарё вилоятида 23 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 59 нафар,
- Фарғона вилоятида 126 нафар,
- Хоразм вилоятида 145 нафар,
- Тошкент вилоятида 192 нафар,
- Тошкент шаҳрида 252 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 205495 (+1278) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1545 нафарни ташкил қилди.
Вазирлик сўнгги бир кунда яна 98 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилган.
















