10:44 / 31.01.2022
8988

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар камаймоқда

ССВ якшанба куни Ўзбекистонда қарийб 1100 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани, 145 киши тузалгани ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга тушгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, 3 бемор вафот этган, 203 кишида пневмония қайд этилган.

«2022 йил 30 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 223008 (+1089) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Кунлик ҳолатлар кетма-кет тўртинчи кун камайди - 27 январь куни 1186та, 28 январь куни 1152та, 29 январь куни 1104та янги ҳолат аниқланганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 53 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 30 нафари Андижон вилоятида,
  • 38 нафари Бухоро вилоятида,
  • 29 нафари Жиззах вилоятида,
  • 32 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 19 нафари Навоий вилоятида,
  • 27 нафари Наманган вилоятида,
  • 62 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 49 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 109 нафари Фарғона вилоятида,
  • 33 нафари Хоразм вилоятида,
  • 116 нафари Тошкент вилоятида,
  • 472 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 11 нафар,
  • Бухоро вилоятида 34 нафар,
  • Жиззах вилоятида 8 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
  • Навоий вилоятида 12 нафар,
  • Наманган вилоятида 3 нафар,
  • Сурхондарё  вилоятида 3 нафар,
  • Хоразм вилоятида 7 нафар,
  • Тошкент вилоятида 10 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 52 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210167 (+145) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1564 нафарни ташкил қилди.

Вазирлик сўнгги бир кунда яна 203 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top