Ўзбекистон | 07:50 / 31.01.2022
22846
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунёда 43-ўринда қайд этилди 

Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 43-ўринда қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 35,2 млн кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайди.

Мос равишда аёллар сони 346,6 минг кишига ёки 2,0 фоизга, эркаклар сони эса 365,7 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган, дейилади маълумотда. 

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 7,8 млрд кишини ташкил этган. Ўзбекистон аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 43-ўринда қайд этилди.

Аввалроқ, Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетувчилар сони кўпайгани хабар берилганди.

Ўтган йили Ўзбекистондан кўчиб кетган одамлар мамлакатга кўчиб келганларга нисбатан 18 минг 265 нафарга кўп бўлган.

Мавзуга оид