Баъзан уй юмушлари билан банд бўлганда ёки қолган маҳсулотларни кўздан кечирганда, зарур воситалар тугаганини ёхуд бир марталик қўллашга етарли қолганини кўрамиз. Дўконга бориш фурсати етганда эса, чекдаги сумма кўпинча дилимизни хира қилади. Сифат ва ҳамёнбоплик уйғунлиги қаерда бор?
Fix Price – кўпчиликка танилган дўконлар тармоғи бўлиб, Ўзбекистон бозорида икки йилдан бери самарали фаолият юритиб келмоқда. У харидорларга аъло сифат ва ёқимли нархларга эга турли тоифадаги маҳсулотларни таклиф қилади.

Дўкон расталарида минерал сув ва озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, шахсий гигиена воситалари ва маиший кимё маҳсулотларигача – барчасини топиш мумкин. Зарур маҳсулотларни излаб турли дўконларга қатнашнинг ҳожати йўқ, Fix Price’да ҳаммаси мунтазир. Асосийси эса – харид ҳамёнингизга кутилмаган зарба бермайди!

Масалан, бу ерда кир ювиш гели ва кукунини 10 000 сўмдан харид қилиш мумкин, улар кийим-кечакларни ҳар қандай доғлардан тозалаб, ёқимли ифор бахш этади. Турли маиший эҳтиёжларда кенг қўлланиладиган хўжалик совуни эса – 12 000 сўмдан.

Бор-йўғи 15 000 сўм эвазига идиш ювиш учун био-парчаланувчи воситани харид қилиш мумкин. Ушбу безарар маҳсулот турли ифорлари билан кўнглингизни кўтаради, муҳими эса – болалар ўйинчоқларини ювиш учун жуда мос келади.

Шахсий гигиена воситалари қаторига ўтганда, 12 000 сўмдан – Swess дезодорантларини, 20 000 сўмдан - «Эксклюзив косметикс» шампунь ва кондиционерларини харид қилишингиз мумкин, SPLAT профессионал тиш пастасининг нархи эса атиги – 7 500 сўм.
Албатта, тармоқнинг ҳар бир дўконида озиқ-овқат маҳсулотлари бўлими мавжуд. Бу ерда сиз зайтун донларини – 15 000 сўм, майонезни – 6 000 сўм, килька ва сардина балиқларини – 10 000 сўм, шпротларни эса – 12 000 сўмдан олишингиз мумкин. Зайтун ёғининг нархи эса, ўзи каби, фойдали – атиги 20 000 сўм!

Ширинликхўр харидорларни ҳам назардан қолдирмай, улар учун энг мазали нархлардаги ассортиментни таклиф қиламиз: конфет ва ширинликлар – 6 000 сўм, попкорн – 15 000 сўм, жўхори таёқчалари – 7 500 сўм, печенье – 12 000 сўм, мурабболар – 15 000 сўм.








