Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Red Wings 14 февралдан Екатеринбургдан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди
Red Wings авиакомпанияси февраль ойида Екатеринбургдан Ўзбекистонга иккита тўғридан тўғри рейсни йўлга қўяди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Қайд этилишича, 13 февралдан авиаташувчи Урганчга, 14 февралдан эса Самарқандга парвозларни бошлайди. Бу Кольцово аэропортидан биринчи мунтазам халқаро рейслар бўлади, дейилади авиакомпания матбуот хизмати хабарида.
Парвозлар 100 ўринли Sukhoi Superjet самолётларида амалга оширилади. Самолётлар душанба куни Самарқандга, якшанба куни эса Урганчга учади.
«2021 йилдан бери Red Wings Екатеринбургдан Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларига парвозларни йўлга қўйган, бироқ бу чартер рейслар бўлиб, ўриндиқларни эркин сотмасдан бир мижоз манфаатларини кўзлаб амалга оширилади», — дейилади компания хабарида.
Қўшимча қилинишича, бу чартер дастури мунтазам рейсларни амалга ошириш билан параллель равишда давом этади.
Аввалроқ, 2022 йилда Red Wings Екатеринбургдан Боку (Озарбойжон), Ереван (Арманистон), Олмаота, Нур-Султон (Қозоғистон) ва Белград (Сербия)га халқаро рейсларни йўлга қўйиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Умуман олганда, жорий йилда авиакомпания 30 та халқаро ва минтақавий йўналишларга парвозларни амалга оширишни режалаштирган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026