Жаҳон | 12:30 / 14.02.2022
20388
2 дақиқада ўқилади

ОАВ Украина миллиардерлари мамлакатни тарк этаётганидан хабар топди

Фото: Getty Images

13 февраль куни Киевдан 20га яқин чартер рейслар ва украин бизнесменларининг хусусий самолётлари учиб кетган. «Украинская правда» хабарига кўра, бунақаси сўнгги олти йилликда кузатилмаганди.

Шу куни Украинани Ринат Ахметовнинг (Forbes талқинига кўра, Украинанинг биринчи рақамли миллиардери) ва Борис Колесниковнинг (55-ўрин) самолётлари тарк этган. Нашр маълумотига кўра, Ахметов 30 январь куниёқ Цюрихга йўл олган, ҳозирда эса Киевдан унинг яна бир самолёти учиб кетган.

Ахметовнинг 13 февраль куни Киевдан учган самолёти

Колесников Украинада бўлиб тургани ва ҳеч қаерга кетмоқчи эмаслигини билдирган.

Колесниковнинг борти

Сўнгги ҳафталарда Украинани кўплаб бизнесменлар тарк этишган. 30 январь куни Виктор Пинчук (Forbes рўйхатида 2-ўрин), 10 февраль куни — Вадим Новинский (8-ўрин) ва Александр Ярославский (9-ўрин), 12 февраль куни — Василий Хмельницкий (29-ўрин) ва Вадим Столар (64-ўрин), 13 февраль куни — Андрей Ставницер (49-ўрин) ва Вадим Нестеренко (96-ўрин) мамлакатдан чиқиб кетган.

Ставницернинг вакили у хизмат сафарида экани ва тез орада қайтишини маълум қилган. Хмельницкийнинг матбуот хизматидагилар унинг сафари олдиндан режалаштирилгани ва у 20 февраль куни қайтиши, бизнесменнинг фарзандлари Украинада қолганини билдирган.

Нашр манбаси маълумотига кўра, депутат Игорь Абрамович 50 киши учун хусусий борт буюртма қилган, бу рейс Киевдан Венага унинг партиядошларининг ва бизнес-ҳамкорларининг қариндошларини олиб учиши мўлжалланган.

Мавзуга оид