«UzBuild» Ўзбекистон қурилиш саноатининг флагмани анъаналарини давом эттирмоқда
Ўзбекистон қурилиш саноатининг етакчи кўргазмаси, UzBuild 2022, Iteca Exhibitions компаниясининг баҳорги кўргазма мавсумини очмоқда. Қувончлиси шуки, кўргазма ўзининг анъанавий майдони – «Ўзэкспомарказ» МКМда 2022 йил 1 мартдан 4 мартга қадар бўлиб ўтади.
Ўтган йиллардагидек, «UzBuild» яна бир бор профессионалларга кенг экспозиция ва қурилиш материаллари ва технологиялари ассортиментини тақдим этади ҳамда мазмунли музокаралар ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун энг яхши бизнес платформага айланади.
Бугунги кунга қадар 19 мамлакатдан 180дан ортиқ компания ва брендлар ўз иштирокларини тасдиқладилар: Австрия, Беларусь Республикаси, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Нидерландлар, Россия, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Финландия ва Франция.
Кўргазмага қулай ва хавфсиз ташриф буюриш учун онлайн рўйхатдан ўтинг: http://bit.ly/UB_Kun
Бугунги кунга қадар онлайн тарзда 3000га яқин соҳа мутахассислари рўйхатга олинди.
«UzBuild» кўргазмасининг халқаро мақоми 146 та хорижий компаниянинг иштироки билан тасдиқланган, бу рақам экспонентлар умумий сонининг 82 фоизини ташкил этади.
Биринчи бешлик (топ 5) хорижий давлатлар қаторига Туркия (70 та компания), Россия (28 та компания), Германия (19 та компания), Италия (8 та компания) ва Ҳиндистон (6 та компания) кирди.
Турк миллий экспозицияси кўргазма иштирокчилари – қурилиш ускуналари, техникаси, қурилиш ва пардозлаш материаллари ишлаб чиқарувчилари сони бўйича шартсиз етакчилик қилмоқда.
Германия миллий стенди ҳам қурилиш техникаси соҳасидаги янгиликлар ва ишланмалар, яъни пайвандлаш ускуналари, бетон блоклар ишлаб чиқариш линиялари, йўл белгиларини белгилаш техникаси ва бошқаларни тақдим этади.
Россия Федерацияси Москва, Омск, Уляновск ва Тюмен вилоятлари, шунингдек, йирик экспортчи компаниялар жамоавий стендлари таркибида техника, асбоблар ва интерьер ечимларининг кенг ассортиментини тақдим этади.
Ҳиндистон миллий экспозициясининг, керамика ва пардозлаш тошлари ишлаб чиқарувчиларининг иштироки дебют бўлади.
Соҳа мутахассислари диққатига – "Қурилиш техникаси ва технологиялари - BuildTech 2022" ихтисослашган бўлими. Анъанавий тарзда, у очиқ майдонда жойлашган ва мутахассисларнинг юқори эътиборини қозонади. Экспозиция иштирокчилари энг сўнгги русумдаги махсус техника, бутловчи қисмлар, йўл қурилиши, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ускуналар ва кўплаб бошқаларни намойиш этади.
«UzBuild» кўргазмаси тарихида илк бора Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг (МТРК) сайёр студияси фаолият юритади. Студия «Атриум» зали, М-1 стендида жойлашган бўлиб, кўргазмадан репортажлар, кўргазма иштирокчилари ва экспертлар билан суҳбатлар ва интервьюларни жонли эфирда олиб боради. Тадбир ёритилиши "Ўзбекистон 24" ва "Тошкент" телеканалларида амалга оширилади.
Кўргазманинг иш дастури доирасида 2022 йилнинг 2-3 март кунлари 3-Халқаро қурилиш саноати анжумани – «ICCI 2022» бўлиб ўтиб, у давлат тузилмалари, тегишли уюшмалар ва иттифоқлар вакиллари, қурилиш бозорининг мутахассисларини саноатнинг долзарб тенденцияларини муҳокама қилиш учун бирлаштиради.
Шунингдек, 2022 йилда «UzBuild» кўргазмасида илк маротаба «Turkish Airlines» расмий авиакомпанияси мавжуд бўлиб, у барча иштирокчилар ва ташрифчиларга махсус чегирмалар таклиф этади.
Кўргазма ва анжуманнинг бош ҳомийси – KOC Construction (Туркия) / PIRAMIT
Воқеа ташкилотчиси: Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Group.
Кўргазма Iteca Exhibitions компаниясининг барча тадбирлари сингари Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган санитария-эпидемиологик меъёр ва қоидалари талабларига қатъий мувофиқликда ўтказилади.
Сайт: www.uzbuild.uz
Реклама ҳуқуқи асосида