Жамият | 17:31 / 27.02.2022
20527
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Spark метрога тушиб кетди

26 февраль куни, соат тахминан 23:30 ларда Тошкент шаҳрида Spark русумли автомашина «Шаҳристон» метро бекатидан чиқиб кетаётган пиёдани уриб юбориб, бекатнинг ер ости ўтиш жойига тушиб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

«2022 йил 26 февраль куни соат тахминан 23:30ларда 1994 йилда туғилган, М.Н. бошқарувидаги «Спарк» русумли  транспорт воситасида Юнусобод тумани А.Темур кўчаси бўйлаб, Унверсам айланма томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтда 1-уй қаршисида бошқарувни йўқотиб, «Шаҳристон» метро бекатидан чиқаётган пиёда, 2000 йилда туғҳилган Б.Д.ни уриб юборган. 

Натижада пиёда Б.Д., ҳайдовчи М.Н ва ёнидаги йўловчи М.Н  олган тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган», дейилади хабарда. 

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.