Ўзбекистон Марказий банки барча тижорат банкларига рублни сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни “мақбул даражада” сақлаб туришни тавсия қилди.

Регулятор ўз баёнотида Россия рублининг биржа ва биржадан ташқари курслари ўртасида сезиларли фарқлар юзага келаётганини қайд этиб, бу – “Россиядаги фуқароларимизнинг ўз маблағларини эркин валютага алмаштириш жараёнида йўқотишларига олиб келаётгани”ни билдирган.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Марказий банки:

— барча тижорат банкларига Россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;

— банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш юзасидан тавсиялар берди.

“Бу Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини Россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.

Марказий банк мавжуд вазиятни доимий кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб боради”, – дейилади МБ баёнотида.

Бир неча иқтисодчилар мазкур чорани “ўзбек банкларига рубл юкламаси” деб атамоқда.

“Агар рубл олиш ва сотиш бўйича торайтирилган маъмурий коридор, масалан +–1 фоиз қўлланиладиган бўлса, Ўзбекистонга вагонларда рубл киради ва Ўзбекистондан вагонлаб доллар чиқиб кетади.

Ҳеч ким рубл олиш ва сотишга қаршимас, лекин бу мажбурият ҳам бўлмаслиги керак. Мазкур жараён очиқ бозор қоидалари, рублнинг конвертацияси кундан кунга чекланаётгани ва унинг устига ағанаган тоғдек рискларни инобатга олган ҳолда юз бериши лозим”, – дея муносабат билдирди иқтисодчи Отабек Бакиров.

“Рубл билан ўзбек сўмини бир саватга қўйиш – рублдаги барча рискларни сўмга юклашга тенг бўлади.

Минг марта айтган бўлсам-да айтаман: бозорга қўйиб бериш керак. Ўзбекистонликлар хоҳласа рублни олишсин, хоҳласа олишмасин”, –