“Ўзгидромет” тезкор гидрометеорологик ахборот эълон қилди.
“21—24 июл кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин”, дейилади ахборотда.
Хабар қилинишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:
Тошкент вилояти - Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти - Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти - Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти - Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.
Маълум қилинишича, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.











