«Ватан таянчи» ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилди
“Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ:
Мудофаа вазирлиги ҳузурида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилди;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларида бошқарма бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида бўлим бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари жорий этилди.
“Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати давлат муассасаси ҳисобланиб, мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари муассаса фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Қарорга кўра, мактабларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида 10-11-синф ўқувчиларидан (таркиби 20 нафар) иборат “Ватан таянчи” отрядлари тузилади. Ўқувчилар унга ихтиёрий аъзо бўлади.
2022/2023 ўқув йилидан “Ватан таянчи” ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда мактабни аъло баҳоларга тамомлаган ҳар бир “Ватан таянчи” отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
Тавсияномага эгалар республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўлади. Тавсияномалар берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади.
Мавзуга оид
16:03 / 22.01.2024
2027-2029 йилларда Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
08:03 / 22.01.2024
Транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари алоҳида белгиланди
14:50 / 02.06.2023
“Чиқиндиларни оммавий йиғиш” умуммиллий ҳаракати ташкил этилади
08:01 / 23.08.2022