«Оқила аёллар» ҳаракатининг асосий вазифалари айтилди
АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева “Оқила аёллар” жамоатчилик тузилмаси ҳақида батафсил маълумот берди.
"Оқила аёллар" ҳаракати қоида тариқасида, қўмитада –50 нафар, тегишлича Қорақалпоғистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида – 35-40 нафардан, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида – 30 нафардан, маҳаллада – 15 нафардан фаол ва ташаббускор аёллардан иборат таркибда шакллантирилмоқда.
Бугунги кунда ҳаракатнинг 75 мингдан зиёд аъзоси шакллантирилиб, умумий ҳисобда республика бўйича 147 085 нафар аъзоси рўйхати тайёрланмоқда.
"Оқила аёллар" ҳаракатининг фаол ва ташаббускор аёллари жисмоний ва юридик шахслар ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантириб борилади.
Бундан ташқари, тегишли тавсияларга асосан давлат мукофотлари, “Мўътабар аёл”, “Маҳалла ифтихори”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотлар билан тақдирланади.
Мавзуга оид
18:05 / 25.10.2024
“Барчаси ота-онамнинг қўллови туфайли”: Microsoft элчисига айланган ўзбек қизи
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
15:31 / 08.09.2024
Ўзбекистонда ишлаётган аёл шифокорлар сони маълум қилинди
14:45 / 18.06.2024