Нурафшонда ички ишлар мансабдорлари ўқотар қуролни йиға олмади
Ўзбекистонда ички ишлар ходимларининг жанговар шайлиги текширилмоқда. Интернетда тарқалган видеоларда бир неча ходим қисмларга ажратилган ўқотар қуролни йиға олмагани кўринади. Kun.uz'га маълум қилинишича, синовдан ўтолмаганлар вазифасидан четлаштирилмайди, бироқ малака оширишга юборилади.
Ўзини Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи Мирали Абдураҳмонов деб таништирган ходим қисмларга ажратилган АК-74 ўқотар қуролини йиға олмагани кўринади.
Ҳолатни видеотасвирга олиб турган номаълум шахс топшириқ бажарилмагач, масъуллардан кадрлар масалалари бўйича раҳбар ўринбосарини чақиртиришни, ходимларнинг ўқотиш ҳамда жанговар шайлик синовларидаги натижалари қайд этилган журналларни олиб келишни талаб қилади. Бунга жавобан кимдир ушбу ҳужжатлар Тошкент вилояти ИИББда сақланишини айтгани эшитилади.
Бошқа бир видеода Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари экани айтилган эркакнинг қуролни йиға олмагани акс этган.
Kun.uz мухбири ҳолат бўйича изоҳ олиш учун Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғининг шахсий таркиб бўйича ўринбосари Сардор Ортиқов ҳамда бошлиқнинг хизмат бўйича ўринбосари Элёр Эломоновларга қўнғироқ қилди. Сардор Ортиқов мухбирнинг саволларини эшитгач, бошқа жойга тушиб қолганини айтиб телефонни қўйиб қўйган бўлса, Элёр Эломонов интернетда тарқалган видео бўйича маълумот бера олмаслигини айтиб, Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизматига мурожаат қилишни тавсия қилди.
Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлаганов вилоятдаги ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган барча ходимларнинг жисмоний ва жанговор тайёргарлиги синовдан ўтказилаётганини тасдиқлади. Унинг айтишича, ушбу синовлар вилоят ИИББнинг тегишли хизматлари томонидан ўтказилган.
“Тошкент вилояти бўйича ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги синовдан ўтказилмоқда. Ходимларнинг ўқ отиш, қуролни нотўлиқ қисмларга сочиш ва йиғиш, жисмоний ҳолати, соҳага оид билимлари текширилмоқда. Ўзимиз ҳам бу синовларда қатнашдик.
Синовдан ўтолмаган ходимлар синовни қайтадан топширади. Масалан, назарий билимлар бўйича тестдан ўтолмаганлар тест синовини, қисмларга ажратилган қуролни йиғолмаганлар шу синовни қайтадан топширишади. Агар яна ўтолмайдиган бўлишса, керак бўлса малака оширишга бориб қайтадан ўқийди. Ҳеч ким синовдан ўтолмагани учун вазифасидан четлаштирилмайди.
Интернетда тарқалган видеога келадиган бўлсак, Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи иккинчи уринишда автоматни йиға олган. Бу жараён акс этган видео бор”, – дея Бобур Тўлагановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
-
“Энг хавфсиз парвоз танланади” – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” осмондаги фавқулодда ҳолатга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03
-
Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!
Ўзбекистон | 17:00
-
Ўзбекистон телеканаллари Туркманистонда намойиш этилади
Жамият | 16:54
Мавзуга оид
20:49 / 19.11.2024
Тошкент вилоятида салкам 7 килоли чақалоқ туғилди
12:10 / 31.10.2024
Нурафшонда ярим миллиард сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:51 / 11.10.2024
Тошкентда "Спарк" ва "Матиз" тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
11:28 / 16.07.2024