Ўзбекистон | 10:02 / 10.03.2022
15372
2 дақиқада ўқилади

Отабек Фозилкаримов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда “Нигоҳ” канали хабар бермоқда.

Фото: Нигоҳ

Қайд этилишича, Отабек Фозилкаримов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Отабек Фозилкаримов 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У ўз вақтида Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш, спорт ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича бюджет сиёсати департаменти директори лавозимида ишлаган. 

2020 йилда Молия вазирлигининг Ижтимоий ҳимоя соҳасида бюджет сиёсати департаменти директорининг ўринбосари – аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет сиёсати бошқармаси бошлиғи бўлган.

О.Фозилкаримов шу кунгача Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори сифатида ишлаб келаётганди.

Бундан аввал Абдулла Азизов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

2019 йил сентябрь ойидан 2020 йил июль ойига қадар Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган Абдулла Азизов 2020 йил ёзида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятидаги ўзгаришлар вақтида вазир ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид