Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда йўловчи автобуси ЙТҲга учради
Ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани оқибатида автобус йўлни ажратиб турувчи метал тўсиқни пачоқлаб, унинг устига чиқиб кетган.
ИИВ ЙҲХББнинг хабар беришича, 2022 йил 14 март куни соат 14:30 ларда, М-34 Тошкент-Душанбе халқаро автомобил йўлининг Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи 92-километрида йўловчи автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
1990 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Р. «Golden Dragon» русумли автобусда ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилган. Оқибатда автобус йўлни ажратиб турувчи метал тўсиқнинг устига чиқиб кетган.
Қайд этилишича, автобусда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган. Шу сабабли ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳалок бўлмаган.
«Ушбу ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган қисмида йўловчи автобус ёниб кетганди. Бундан ташқари, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида йўловчи автобуси бошқарувни йўқотиб ағдарилган, оқибатда икки киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
05:32
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
09:23 / 11.07.2026
Тошкентда автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
12:35 / 08.07.2026