Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадан Польша орқали эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 6 мингга яқинлашди
15 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан, 43 нафар аёл, 20 нафар вояга етмаган шахс ва 8 нафар чақалоқ олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий вакили хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 февралдан 15 мартга қадар 26 та авиарейс ташкиллаштирилган. Дипломатик ваколатхоналарнинг фаол саъй-ҳаракатлари натижасида ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудуддан 5 884 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб чиқилган. Жумладан 300 нафар аёл, 700 дан зиёд 14 ёшгача бўлган болалар, 40 нафар имконияти чекланган шахслар, шунингдек, талабалар ва меҳнат мигрантлари.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси (вақтинча Львов шаҳрида жойлашган) мамлакатнинг чекка ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация пунктларига олиб келиш юзасидан ёрдам кўрсатмоқда.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан ҳужжати йўқ 322 нафар фуқарога ватанга қайтиши учун сертификатлар расмийлаштирган.
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
01:04 / 21.03.2026
Славянскдан болаларни мажбурий эвакуация қилиш бошланди
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
10:40 / 07.01.2026