2018 йилнинг 28 сентябрь куни MJ Developers Ўзбекистон ҳукумати билан 100 миллион долларлик сармоя шартномасини имзолади. 2019 йилда ўзаро маҳсулот айланмаси 329,6 миллион долларни ташкил қилди.

Наманганда фаолиятимизни бошлаганимизга икки йил, Minerva City лойиҳаси бошланганимизга эса бир йил бўлди. Биз Ўзбекистондаги 4 та йирик лойиҳага катта миқдорда сармоя киритдик ва фаолиятимиз давомидаги айрим воқеаларни сиз билан баҳам кўриш вақти келди, деб ҳисоблаймиз.

Қайсидир ишларимиз яхши кетди, баъзан эса қийинчиликларга дуч келдик, менимча, бу ҳар қандай бизнес учун муқаррар, - дейди жаноб Жалан.

Фото: MJ Developers

Асосий ғоя – «ният яхши ва шаффоф бўлиши керак», бу – биз MJда амал қиладиган тамойил.

Пойтахтнинг бизнес туманидаги кичик лойиҳани амалга ошириш ўрнига, нега йирик лойиҳаларга сармоя киритишга қарор қилганимиз ҳақида бир неча асосий фикрлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Одатда, ҳар бир киши бошқа мамлакатга келганида янги нарсаларни синаб кўришни хоҳлайди, аммо бизнинг қарашимиз бироз бошқача эди. Нафақат лойиҳа ишлаб чиқиш, балки маҳаллий ва халқаро бозор эътиборини тортадиган лойиҳа яратиш. Агар сиз хорижий сармоядорлар эътиборини жалб қилмоқчи бўлсангиз, концепция ва дизайн нуқтаи назаридан янгилик киритинг. Бу халқаро бозорда қадрланади.

Шунингдек, лойиҳамиз кўлами маҳаллий аҳоли учун иш ўринлари яратиш, Ўзбекистон бозорига турли технологияларни жорий этиш имконини берди.

Дубайдаги девелопмент – классик мисол. Шаҳар қиёфаси бир неча йиллар давомида шаклланиб келмоқда, бугунги кунда у дунёдаги энг таниқли шаҳарлардан биридир. Бундай миқёсдаги лойиҳалар катта вақт ресурсларини талаб қилишини яширмаймиз. Мақсадимиз – лойиҳамизни ўз муддатида ва ҳатто ундан олдинроқ ҳам якунлаш.

Айни дамда Тошкентда аҳоли турмуш тарзи эҳтиёжларини қаноатлантириш бўйича етарли қулайликлар мавжуд эмас, кўнгилочар соҳа кам ривожланган. Лойиҳамизни яратишда янги ёндашувдан фойдаланамиз ва жаҳон даражасидаги турмуш тарзи учун керак бўлган барчасини бирлаштиришга интиламиз. Биз уйдан ишгача ва уйга қайтгунча бўлган масофада тўлиқ ҳаёт циклига эътибор қаратамиз – туғилишдан бошлаб, шифохона-ю таълим муассасаларигача (мактаблар), кўркам спорт майдонларидан тортиб олий таълим муассасаларигача (университетлар), шопинг ва кўнгилочар савдо майдонларигача, буларнинг ҳаммасида ҳатто катта ёшдаги инсонлар учун ҳам кўплаб қулайликлар мавжуд».