Ўзбекистон | 07:32 / 19.03.2022
8379
1 дақиқада ўқилади

Кореянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2022 йил 18 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Корея Республикасининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ким Хи Сангни қабул қилди.

Ишонч ёрлиғи нусхасини топшириш маросимидан сўнг вазир элчини Ўзбекистонга тайинлангани муносабати билан табриклаб, фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган соҳаларда Ўзбекистон-Жанубий Корея махсус стратегик шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва Ўзбекистонда корейс диаспораси ташкил топганининг 85 йиллигини нишонлаш бўйича «Ўзаро алмашинув йили» доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Мавзуга оид