Ўзбекистон | 09:00 / 28.03.2022
5004
4 дақиқада ўқилади

Яшил макон: PepsiCo'нинг Ўзбекистондаги ботлери International Beverages Tashkent ҳам эзгу ташаббус иштирокчиси

Фото: PepsiCo

Маълумки, 2021 йилнинг ноябрь ойида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бутун мамлакат бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ишга туширилган эди. Бундан мақсад, табиат бойликларини асраб-авайлаш, экологик хилма-хилликни таъминлашдир.

Ҳукуматимизнинг атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги ушбу сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида PepsiCo компаниясининг Ўзбекистондаги ботлери International Beverages Tashkent ҳам эзгу ташаббусга ҳисса қўшишни мақсад қилди. Хусусан, компания ташаббуси билан шу йилнинг 10-17 март кунлари Жиззах, Қарши, Навоий, Бухоро ва Нукус шаҳарларида дарахт экиш тадбирлари ташкиллаштирилди.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, дарахтзор ҳудудларни кўпайтириш орқали иқлим ўзгаришининг оқибатларини бартараф этиш, ўсимликларни сақлаш, тиклаш ҳамда кўпайтириш муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратиш ушбу акциянинг асосий мақсадидир. 

Тадбир давомида дарахтлар дуч келган жойга эмас, чуқур ўйлаб, мулоҳаза юритилган ҳолда экилди. Асосан, шифо маскани, таълим муассасаси каби ижтимоий аҳамиятли бино ва иншоотлар ён-атрофидаги ҳудудларга кўчатлар ўтқазилди. Зеро, болалар ва беморлар бор жойда яшил ҳудуд кенгайтирилишининг аҳамияти катта.

Дарахтлар ҳар бир вилоятнинг иқлим шароитига мослаб танланган — бу кўчатларнинг келгусида яхши униб-ўсиши учун муҳимдир. Зеро, компания экилган ҳар бир дарахтнинг кейинги тақдирига масъулият ҳисси билан ёндашади. Улар қуриб қолмаслиги, келгусида ҳам яхши парваришланиши масаласига алоҳида эътибор қаратилади.

Акция давомида дарахт экиш билан бирга, табиат ва атроф-муҳитни асрашга қаратилган бошқа саъй-ҳаракатлар ҳам амалга оширилди. Мисол учун, чиқинди ташлаш учун махсус кўп қисмли контейнерлар ўрнатилганини олайлик. Сир эмаски, мамлакатимизда чиқиндини қайта ишлаш саноати ҳали у қадар ривожланмаган. Хўш, бунинг учун нима қилиш керак? Кенг жамоатчилик, айниқса, ёшларда экологик маданиятни шакллантириш зарур. Негаки, чиқиндини қайта ишлаш борасидаги энг муаммоли масала уни саралаш тартиби йўлга қўйилмаганлигидир. Биз, одамлар чиқиндини шунчаки улоқтиришга эмас, қоғозни алоҳида, пластикни алоҳида, темир-терсакни алоҳида жойга ташлашга одатлансак, аста-секинлик билан чиқиндини қайта ишлаш саноати ривожига эришиш мумкин. 

Дарахт экиш акцияси доирасида ёшлар интерактив тадбирларга жалб этилди, иштирокчиларга PepsiCo'нинг Ўзбекистондаги ботлери International Beverages Tashkent компаниясининг эсдалик совғалари ва хуш кайфият учун Pepsi ичимликлари улашилди. 

Акция иштирокчиларининг эзгу мақсад йўлида бирлашганлиги уларнинг кўтаринки кайфияти ва мароқ билан ишлашидан ҳам яққол сезилиб турди. Қувонарлиси, акцияда кўпчилик оила аъзолари, фарзандлари билан бирга иштирок этди.  

Улар бугун экилаётган кўчатлар келгусида гўзал ва кўркам дарахтларга айланиши, шаҳарлар кўркига кўрк қўшиб, ҳавони кислород билан бойитишини ўйлаб, ушбу ташаббусга астойдил ҳисса қўшишга интилишди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ўтказилган ушбу акция компания учун давомий аҳамиятга эга. Чунки она табиатни асраш, дарахтзорларни кўпайтириш ва ўсимликларни парваришлаш International Beverages Tashkent компаниясининг долзарб ижтимоий вазифаларидан бири саналади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид