Ўзбекистон | 17:06 / 03.04.2022
10000
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда хизмат автомобили учун 128 млн сўм ажратилди. Давлат ташкилотларига бу каби харажатлар тақиқланганди

Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ ва даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасига хизмат автомашинаси харид қилиш учун қўшимча 128 млн 645 минг сўм маблағ ажратиш тўғрисида қарор чиқарилди.

Бу ҳолат президент йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш, бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлашидан бир неча кун ўтиб рўй берди. Бу ҳолатга davletovuz канали эътибор қаратиши ортидан вилоят Кенгаши котибияти муносабат билдирди.

Жиззах вилояти Котибият кенгашининг қайд этишича, маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ ва даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасига хизмат автомашинаси харид қилиш учун қўшимча 128 миллион 645 минг сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор президент ва Вазирлар Маҳкамасига қарор ва низомларига асосан, 2022 йилнинг 26 март санасида, президент топшириғидан 5 кун аввал Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 34-сессиясига киритилиб, депутатлар томонидан маъқулланган.

Қарор 2 апрель куни чиқарилишига ҳужжат барча масъуллар келишувидан кейин имзоланиб, «э-қарор» электрон тизимига киритилгани сабаб бўлган.

Мавзуга оид