Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,58 сўмга пастлаб, 11 299,42 сўмни ташкил қилди. Евро 135,46 сўмга арзонлаб, 12 219,19 сўм бўлди. Рубль 3,14 сўмга кўтарилиб, 140,41 сўм бўлди.

14 апрель куни долларнинг расмий курси 15,97 сўмга пастлаб, 11 320 сўмни ташкил қилганди.

Маълумот учун, бу Ўзбекистонда доллар курси сўнгги бир ой ичида илк бор 11 300 сўмдан пастга тушишидир. 16 март куни долларнинг расмий курси 180,26 сўмга кўтарилиб, 11 330,38 сўмга чиққанди.