5 август кунги савдолар якунларига кўра Америка валютаси 55 сўм 49 тийинга арзонлаб, 11 886,72 сўмни ташкил қилди. Бу 2025 йилнинг 3 декабрь кунидан бери (11 880,93 сўм) қайд этилган минимал қиймат.

Умуман олганда, доллар курси кетма-кет иккинчи савдо куни сўмга нисбатан пасайиб, деярли 102,7 сўмга (0,86 фоиз) — 11 989 сўмдан 11 886 сўмга арзонлашди. Кун давомида битта банкда Америка валютасини 11 980 сўмдан, яна 4 та банкда эса 11 990 сўмдан сотиб олиш мумкин бўлди.

Сўмнинг кучайиши кўп жиҳатдан ички ва Ўзбекистонга хос омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Экспорт даромадларининг ўсиши, олтин экспорти даромадларининг стерилизацияси ва мигрантлар пул ўтказмалари ҳажмининг ошиши шулар қаторига киради.