Тошкентда ажиотаж: 18 мингга яқин одам чегирма сабаб савдо мажмуасига ёпирилди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Атлас” савдо мажмуасида маиший техникалар учун 70-90 фоизгача чегирма бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бугун, 23 апрел куни эрталабдан минглаб одамлар бу савдо мажмуасида тўпланди.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ савдо дўкони ёпилгани, шу сабабли арзонлаштирилган нархда сотув бўлмаслигини маълум қилди. Ажиотаж сабаб Чилонзор тумани йўлларида бир неча километрлик тирбандликлар юзага келди.
Kun.uz мухбири воқеа жойига етиб борган вақтда савдо мажмуаси олдида тўпланган фуқаролар тарқатиб юборилганига гувоҳ бўлди.
Кейинроқ қўшимча маълумот берган пойтахт ИИББ савдо мажмуаси олдида 18 мингга яқин фуқаролар тўплангани, лекин мажмуа бир вақтнинг ўзида шунча фуқарони сиғдира олмаслигини билдирди.
«Савдо мажмуаси бир вақтнинг ўзида бу каби кўплаб фуқароларни қабул қилиш имконига эга эмаслиги сабабли, шунингдек фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида савдо мажмуаси ёпилди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан савдо мажмуасидаги вазият назоратга олинди», – дейилади расмий баёнотда.
Шунингдек, ИИББ кун иссиқлиги ва тиқилинч бўлганлиги сабабли бир нафар аёл ҳушидан кетгани, шу ернинг ўзида унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига юборилганини маълум қилди.
Ҳозирга келиб, вазият ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024