Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зоминда ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади
Президентнинг “Жиззах вилоятида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Бош прокуратура тизимида Зомин табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.
Қуйидагилар ихтисослаштирилган прокуратуранинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудларида табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари, шу жумладан Зомин миллий табиат боғи ва Зомин давлат қўриқхонаси ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда бундай ерларни муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан доимий назоратни ўрнатиш;
туманлар ҳудудидаги табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда уларда ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриб бориш;
туманлар ҳудудидаги ўрмон ва сув фонди ерларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш;
туманлар ҳудудида табиатни, ерости бойликларини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан қатъий прокурор назоратини ўрнатиш;
“Зомин” туристик-рекреацион зонаси ҳудудининг экотуризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристлар саёҳати учун қулай шарт-шароитларни яратиш, янги туризм йўналишларини ташкил этиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижро этилишига кўмаклашиш;
соҳада қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш.
Мавзуга оид
09:03 / 15.04.2026
Ўзбекистон Зомин тоғларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш жараёнини бошлади
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
09:30 / 26.02.2026