1-3 май кунлари Грециянинг Родос шаҳрида шахмат бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган уч нафар ўзбекистонлик ёш шахматчидан икки нафари совриндор бўлди.

Сурхондарё шахмат мактаби вакили Умида Омонова 16 ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларда ҳам рапид, ҳам блиц йўналишларида жаҳон чемпиони бўлди. У максимал 9 баллдан 8,5 балл тўплади.

Мусобақада, шунингдек, Open12 гуруҳида баҳсларда қатнашган Тошкент шаҳри вакили Ҳумоюн Бекмуродов рапид ва блиц баҳсларида 7 очко билан 2-ўринни қўлга киритди. Open16 гуруҳида қатнашган Олмос Раҳматуллаев мусобақани тўртинчи ўринда якунлади.

Республика гендер комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ёш шахматчиларни медаллар билан табриклади.

“Қизларимизнинг интеллектуал салоҳияти мени доим қойил қолдиради!

Сурхондарё шахмат мактаби вакиласи Умида Омонова тезкор шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. 40 та мамлакатдан келган 330 спортчи орасида айнан Умида бу ажойиб натижага эришди!

Кумуш медаль ҳам шахматчимиз Ҳумоюн Бекмуродовга насиб қилди. Юртимиз дунёнинг шахмат пойтахтига айланиб бормоқда.

Чин қалбдан табриклайман! Умида билан юзма-юз учрашув онларини интиқлик билан кутиб қоламан!” – дея ёзди Саида Мирзиёева Telegram-каналида.

Маълумот учун, Умида Омонова 2019 йили 13 ёшида ФИДE устаси унвонини олганди. Шу тариқа у Ўзбекистон тарихида ушбу унвонни қўлга киритган энг ёш аёл мастерга