Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади

Президент фармони билан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 12 фоизга оширилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 300 000 сўм этиб белгиланади.

Давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Президент фармонига асосан давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари:

  • олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 15 фоизга;
  • иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 10 фоизга;
  • тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун — 15 фоизга оширилади.

Бунда, тиббиёт муассасаси ходимларининг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентларини тегишинча 1,15 ва 1,1 баробарга кўпайтириш орқали амалга оширилади.

Ходимларга ички туризм харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Президент қарорига кўра, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида:

  • жамоа шартномаларига иш берувчилар томонидан ходимлар учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш имконини яратиш қоидалари киритилади;
  • саёҳат харажатларининг бир қисми иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб берилади.

Айрим хорижий давлатларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакили иш бошлайди

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини кенгайтириш мақсадида Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг бир қатор ҳудудларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллик институти